Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Терроризм ҳамда диний экстримизм ёшлар ҳаётига таҳдид

1494
Маълумки, ёшлар мамлакатимизнинг эртанги куни яъни тараққиёти учун улкан ҳисса қўшадилар. Бугунги кун ёшлари эртанги кунимиз гаровидир. Зеро, мамлакатимизда ёшларимиз илм олишлари учун улкан имкониятлар яратилган. Мамлакатимиз ёшлари тинч, осойишта юртимизда кенг, ёруғ ва қулай шарт-шароитларга ега ўқув муассаларида илм олмоқдалар. Гулларга бурканган гўзал ва обод кўчаларимизда бемалол сайрга чиқмоқдалар, тинчлик нашидаси уфуриб турган ҳавомиздан ҳотиржам нафас олмоқдалар.

Лекин минг афсуски гуруч курмаксиз бўлмагани каби терроризм, диний екстремизм балоси бугунги кун ёшлари ҳаётига улкан ҳавф солмоқда.

Барчани ташвишга солиб келаётган терроризм, диний екстремизм ўзи нима? У ёшларимиз ҳаётига қандай кириб келмоқда? Терроризм атамаси лотинча «террор» сўзидан олинган бўлиб қўрқинч, дахшат деб таржима қилинади. Терроризм-бу сиёсий рақибларни, муҳолифларни ё_қотиш ёки қўрқитиш, аҳоли ўртасида ваҳима ва тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадидаги зўравонлик ҳаракатларидир.

Терроризм ўрта асрлардан бошлаб барча минтақа ва мамлакатларда учраб турган. Лекин ўтган асрнинг охирларидан унинг янги кўринишлари вужудга келди. Халқаро терроризм кенг тарқалиб, терроризм ошкора сиёсий тус ола бошлади. Террорчилар айрим мамлакатлар ҳукумати ва унга яқин тузилмалардан мадад оладиган ҳоллар юзага келди. Улар томонидан содир етилаётган жиноятларнинг ижтимоий ҳавфлилик даражаси ортди. Террорчилар қўлига ядровий, кимёвий, биологик қурол тушиб қолиши хавфи кучайди, елеcтрон террорчилик пайдо бўлди. Кўп ҳолларда терроризм диний екстремизм, наркобизнес, сепаратизм билан боғлиқлиги чатишиб кетиши кузатила бошлади.

Диний екстремистик оқимларнинг жамиятимиз барқарорлигига таҳдиди республикамиздаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириб, динлараро ва миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш, фуқароларни айниқса ёшларни қуролли тўқнашувлар рўй бераётган ҳудудларда фаолият юритаётган террористик гуруҳларга жалб қилиш каби ҳаракатларда, шунингдек мамлакатимизда террорчилик ҳаракатлари содир етиш учун суқилиб киришга уринишларда намоён бўлмоқда. Айниқса, коммуникация ҳамда информацион технологияларнинг жадал ривожланиши оқибатида айрим маънавий бўшлиқ ҳосил қилган ёшларимиз онгига ғоявий таъсир ўтказишга кенг имкониятлар ешигини очмоқда.

Ғоявий таъсир доирасига тушиб қолган ёшларимиз, ҳаттоки ўз юртига қурол ўқталишдан ҳам қайтишмаяпти. Маълумотларга кўра, бугун дунёда 500га яқин террорчилик ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 80 фоизи ислом ниқоби остида фаолият юритади.Улар қаторига “Ислом давлати” (Ироқ ва Шом ислом давлати), Жабҳа ан-Нусра”, “Ансару аш-Шам” (Сурия), “ал-Қоида”, “ал-Жиҳод ал-Исломий”, “ат-Такфирва-л-Ҳижра” (Миср), “Абу Сайяф” (Филиппин), “ОзодАчех”, “Лашкари жиҳод” (Индонезия), “Қуролли исломий ҳаракат”(Жазоир),”Бокоҳарам” (Нигерия), “Ислом жиҳоди уюшмаси”, ”Ўзбекистон исломий ҳаракати”, “Толибон” (Афғонистон, Покистон) каби ташкилотларни киритиш мумкин. Сиёсий ҳокимиятга интилаётган, диний шиорларни ниқоб қилиб олган ақидапараст оқимлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги йилларда “жиҳодчилар”, сохта “салафийлар” каби диний сиёсий гуруҳлар, шунингдек “ҳизб ут-таҳрир” диний екстремистик гуруҳи республикамизда фаол ҳаракат қилишга уринмоқдалар.

Охирги пайтларда ушбу оқимлар ёшлар онгига таъсир қилиш фаолиятини кенгайтиришни айниқса хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олмоқда. Шунингдек, интернет орқали тарғибот ўтказиш, оила аъзолари, яқинлари, қўшниларини ўз гуруҳига тортиш, яширин ҳужралар ташкил етиш, диний екстремистик мазмундаги материалларни босма ва елеcтрон кўринишида тарқатиш каби усулларда ўзларини жирканч террористик ҳаракатларини амалга ошириб халқимизнинг содда, ҳали ота-онаси, оиласи меҳрига тўймаган ёшларимизни онгини заҳарлаб ўзга юртларда саргардон бўлишга мажбур етишмоқда. Мутахассисларнинг фикрича ҳозирда 100 мингдан зиёд екстремизмнинг турли кўринишларини ўзида ташувчи ғоялар тарғиботи билан шуғулланувчи сайтлар фаолият олиб бормоқда. Интернет орқали суҳбат олиб бориш жараёнида ёшларга куфр диёри, ҳижрат, жиҳод, шаҳидлик, ҳалифаликни тиклаш каби ғоялар сингдирилиб улар турли тўқнашув ва низо ўчоқларига жалб қилинмоқда.

Афсуски, бизнинг юртимиздан ҳам айрим ёшлар Сурия, Ироқ каби юртларда диний екстремистик оқимга аъзо ақидапарастлар домига тушиб кетиб қолмоқдалар. Энг дахшатлиси улар ўз юртига, ота-онасига ўз ватандошларига қурол ўқталиб ватанфурушлик қилмоқдалар. Маълумки, Ўзбекистон Республикасида “Терроризмга қарши кураш тўғрида”ги 2000-йил 15-декабрда махсус қонун қабул қилинган. Ушбу қонунда кўплаб масалалар ҳуқуқий асослаб берилган. Шунингдек Ўзбекистон БМТнинг терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашга қаратилган асосий 13 та ҳужжатини ратификация қилган. БМТ Хавфсизлиги кенгаши Аксилтеррористик қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг терроризмга қарши курашдаги халқаро ҳамкорлиги юксак баҳоланди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятида “учёвузкуч”, яъни “террорчилик”, “айирмачилик” (Сепаратизм) ва “екстремизм”га қарши курашда ҳамкорликни ривожлантириш алоҳида ўрин тутади. 2004-йилдан бери ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси фаолият юритмоқда. Айниқса, Ўзбекистон АҚСҲ, Россия, Хитой, Марказий Осиё Республикалари каби қатор мамлакатлар билан халқаро терроризмга қарши курашда самарали ҳамкорликка еришмоқда.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёйев Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги нутқларида таъкидлаганларидек: “Қадимий маданият сивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан Ўрта асрларда минглаб олиму-уламолар, буюк мутафаккир шоирлар азиз авлиёлар йетишиб чиққан. Уларнинг аниқ фанлар ва диний илмлар соҳасида қолдирган бебаҳо мероси, бутун инсоният маънавий мулки ҳисобланади. ….Ана шундай бебаҳо бойликка, минглаб билимдон уламолар, фаол зиёлиларга ега бўлган, бу соҳада катта ташаббуслар билан чиқаётган халқ ва давлат сифатида юртимиздан қандайдир ақидапараст, диний оқимларга берилган кимсаларнинг чиқиши бизга ярашмайди”. Дарҳақиқат, биз буюк ўтмишига ега халқмиз, келажагимиз ҳам албатта буюк бўлиши керак. Бунинг учун муҳтарам президентимиз таъкидлаганларидек ота-боболаримиз бизга қолдириб кетган мўтабар китобларни ўрганишимиз мақсадида мамлакатимиз маънавий ҳаётида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Диний екстремизм ва терроризм ёшлар ҳаётига таҳдид солар екан биз ёшларимизни бўш вақтларини самарали ўтказишлари учун барчамиз масъулдирмиз зеро, КУЧ БИРЛИКДАДИР!

Манба: http://mgpz.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list