Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Мьянма Халқаро жиноят судининг қароридан норози

734

Халқаро жиноят судининг мусулмон роҳинжаларнинг қочқинга айланиши ўз юрисдикциясига кириши ҳақидаги қарорига Мьянма ҳукумати норозилик билдирди. Бу ҳақда France-Presse хабар бермоқда.

“Мьянма ҳукумати шубҳали ҳуқуқий асосга эга Халқаро жиноят судининг қарорини қатъий тарзда рад этади”, – дейилади Мьянма ҳукумати баёнотида. Таъкидланишича, Мьянма Халқаро жиноят судининг таъсис этилишига асос бўлган Рим шартномасига қўшилмаган, шунинг учун унинг қарорларини бажаришга мажбур эмас.

Пайшанба куни Халқаро жиноят суди мьянмалик мусулмон роҳинжаларнинг Бангладешга қочишига сабаб бўлган жиноятлар ўз юрисдикциясига кириши ҳақида қарор қабул қилди, бунда прокурорнинг талаби ва ҳар қайси халқаро трибунал ўз юрисдикцияси чегараларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эгалиги тамойилига асосланди. Қарордан келиб чиққан ҳолда прокурор Фату Бенсудага роҳинжаларга нисбатан содир этилган жиноятларни текшириш ваколати берилди.



Манба: azon.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list