Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

ИИББ: «Тоштрансдиспетчерхизмат» ходимини ҳақорат қилган ҳайдовчи 5 суткага қамалди

714

Ижтимоий тармоқларда «Матиз» автомобили ҳайдовчисининг жамоат транспорти бекатида тўхтаб туриб, автобуслар ҳаракати учун муаммолар келтириб чиқаргани тасвирланган видео эълон қилинганди.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ҳайдовчи «Тоштрансдиспетчерхизмат» УК корхонаси вакилининг сўзларига жуда қўпол жавоб қайтарган: у сўкиниб, аёлни ҳақорат қилган, унинг қўлидан мобиль телефонни тортиб олишга уринган, аёлни урган. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент ИИББ томонидан чоралар кўрилди. Ҳайдовчи қўлга олинди. У Зангиота туманида яшовчи 26 ёшли Ҳикматулла М. бўлиб чиқди. 

Қайд этилишича, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6- (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) ва 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан баённома расмийлаштирилди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Бундан ташқари, «Тоштрансдиспетчерхизмат» УК раҳбариятининг аризасига асосан Шайхонтоҳур тумани маъмурий суди томонидан Ҳикматулла М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилди ва унга 5 суткачага бўлган муддатда маъмурий қамоқ кўринишидаги жазо тайинланди.

Ушбу моддага кўра, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list