Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси бошланди

586
Шу кунларда Нью Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош ассамблеяси йиғинлари бош мавзуларидан бири қочқинлар ва муҳожирлар инқирози билан боғлиқ глобал муаммога қаратилган. Жумладан, Ливиядаги сиёсий беқарорлик муҳокама қилинмоқда.  Унда сўзга чиққан Италия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Энцо Моаверо-Миланези жаҳон ҳамжамиятини мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга чақирди. Евроньюс бу ҳақида хабар бермоқда.

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар бўйича вакили Федерика Могерини муаммони сайловлар орқали ҳал этишни таклиф қилган: “сайловларга етарлича тайёргарлик кўриш керак. Бу эса, ўз навбатида, ҳуқуқий ва конституциявий база мавжудлиги билан боғлиқ. Фуқаролар кимга ва нима сабабдан овоз бераётганликларини билишлари лозим... Улар ҳокимиятнинг турли бўғинлари ваколатларини ажрата олишлари керак”.

“Хавфсизлик таъминланиши ва мафкуравий позицияларнинг очиқ рақобатини ўз ичига олган сиёсий жараён қайта тикланиши керак”, дея қўшимча қилди у.

БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди муаммони тизимли ва сиёсийлашмаган тарзда ҳал этишни сўраган: “Мавзу жуда сиёсийлашиб кетди, кимгадир сайлов орқали овоз йиғиш жуда муҳим, деди у. - Муҳожирлар масаласи жуда нотўғри ва қўрқинчли тарзда тақдим этилди. уларни Европани эгаллаб олиш даражасида таҳдид солаётганини айтишади. Бироқ, муаммо бундай одамларнинг мавжудлигида эмас, муаммо бу қандай тақдим этилганидир”.

БМТ Бош ассамблеясининг асосий тадбирларидан бири чоршанба куни ўтказиладиган Хавфсизлик Кенгашининг мажлиси бўлиб, унга Доналд Трамп раислик қилади.

25 сентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳида Бош Ассамблеянинг 73-сессияси кун тартибида умумий муҳокамалар ўрин олган. Унда 120 дан зиёд давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, ташқи ишлар вазирлари ва бошқа қатор делегациялар раҳбарлари нутқ сўзлашади.


Манба:  ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list