Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россиянинг қайси ҳудудлари 2019 йилда кўпроқ РВП квота олиши маълум бўлди

830

Россия ҳудудлари орасида Марказий федерал округ етакчи бўлди. Ушбу ҳудуд учун 24,15 мингта Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (РВП) ажратилади.

2019 йилда Марказий федерал округи энг кўп Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномага (РВП) эга бўлади, деб хабар қилди Россия ҳукумати матбуот хизмати.

Россияда келаси йил жами 83,48 мингта рухсатнома (РВП) берилади. Бу рақам 2018 йилга қараганда 6,8 мингтага камроқ.

Квота миқдори Россия субъектининг ижро этувчи ҳокимият органининг таклифи асосида белгиланади. Шунингдек, Россиянинг ҳар бир ҳудудидаги иқтисодий вазият ва миграция ҳолати инобатга олинади.

Марказий федерал округида энг кўп квота Москва вилоятига – жами 4 минг ва Белгород вилоятига – 2,5 мингта ажратилган.


Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list