Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Самарқандда 2018 йилда 163 минг киши иш қидириб, хорижга чиқиб кетган

758

Самарқанд вилоятида бугунги кунда 150 минг нафардан ортиқ киши ишсиз. Бу ҳақда вилоят прокурори Фарҳод Зуфаров маълум қилди, дея хабар беради «Zarnews».

Жумладан, бу кўрсаткич Самарқанд шаҳрида 21,9 минг, Ургут туманида 18,2 минг, Пастдарғом туманида 14,4 минг, Каттақўрғон туманида 11,7 минг, Самарқанд туманида 10,3 минг, Иштихон туманида 9,9 минг, Жомбой туманида 9,9 минг, Паяриқ туманида 9,8 минг, Нарпай туманида 9,0 минг, Булунғур туманида 7,8 минг, Тойлоқ туманида 7,2 минг, Оқдарё туманида 6,9 минг, Пахтачи туманида 6,1 минг, Нуробод туманида 5,8 минг, Қўшработ туманида 5,7 минг ва Каттақўрғон шаҳрида 3,4 минг кишини ташкил этмоқда.

163 минг 453 нафар фуқаро иш қидириб чет давлатларга чиқиб кетган.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list