Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Хорижга ишлаш учун кетаётган ёшлар билан мулоқот ўтказилди
Хорижга ишлаш учун кетаётган ёшлар билан мулоқот ўтказилди
727
Мулоқотдан кўзда тутилган мақсад хорижда ишлаш учун кетаётган юртдошларимиз, айниқса, ёшлар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг режалари билан танишиш, уларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, шунингдек, хорижда ҳам уларни ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашдан иборат.
– Хорижда ишлаш мақсадида кетаётган ёшлар билан аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳам мулоқотлар ўтказиб, уларга қонуний меҳнат мигранти бўлиш тартиб-қоидалари ҳақида ҳам тушунчалар бермоқдамиз, – дейди Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши раиси Шомурод Сатторов. – Мақсадимиз юртдошларимиз, айниқса, ёшлар муносиб шарт-шароитларда меҳнат қилишлари, саломатлигини асраш ва турли хил дин ниқоби остидаги гуруҳларга адашиб кириб қолмасликларини тушунтиришдир.
Мулоқот давомида юртимизда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ва Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган “Ёшлар - келажагимиз” жамғармасининг имтиёзли кредитлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Ўлмас Баротов
Манба: ЎзА