Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Хорижга ишлаш учун кетаётган ёшлар билан мулоқот ўтказилди

727
Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармасида хорижга ишлаш учун кетаётган бир гуруҳ меҳнат мигрантлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотдан кўзда тутилган мақсад хорижда ишлаш учун кетаётган юртдошларимиз, айниқса, ёшлар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг режалари билан танишиш, уларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, шунингдек, хорижда ҳам уларни ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашдан иборат.

– Хорижда ишлаш мақсадида кетаётган ёшлар билан аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳам мулоқотлар ўтказиб, уларга қонуний меҳнат мигранти бўлиш тартиб-қоидалари ҳақида ҳам тушунчалар бермоқдамиз, – дейди Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши раиси Шомурод Сатторов. – Мақсадимиз юртдошларимиз, айниқса, ёшлар муносиб шарт-шароитларда меҳнат қилишлари, саломатлигини асраш ва турли хил дин ниқоби остидаги гуруҳларга адашиб кириб қолмасликларини тушунтиришдир.

Мулоқот давомида юртимизда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ва Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган “Ёшлар - келажагимиз” жамғармасининг имтиёзли кредитлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.


Ўлмас Баротов


Манба:  ЎзА

Munosabat bildirmoq


Back to the list